Авваллари йилда бир ё икки марта рўй берадиган нарх ўсиши арафасида кузатиладиган, сўнгги 5−6 йилда эса «аввалги замон»да қолиб кетгандек туюлган бензинга навбатлар бу йилги қиш мавсумида яна кун тартибига қайтди. «Газета.uz» мухбири Тошкент АЁҚШлардаги навбатларни фотосуратларга муҳрлади.
Сенаторлар Тошкент марказидаги Сенат биносида ҳам электр таъминоти узилиб, совуқлигини маълум қилди. Баҳодир Тожиев хонасида пальтосини ечмаслигини айтган бўлса, Фарҳод Боқиев ривожланган давлатлар ҳам энергетика инқирозини бошидан кечираётганини эслатди.
Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши унинг 1000−1200 сўмгача арзонлашиши ҳамда АЁҚШларда 5500 сўм атрофида сотилишига олиб келиши кутилмоқда.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Ўзбекистонда энергия инқирозига сабабчи бўлганлар «сувдан қуруқ чиқмаслигига» ваъда берди. «Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди», — деди у. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича комиссия ҳар кузда ташкил этилиши маълум қилинди.
Ишдаги камчиликлар ва Ўзбекистон энергетика тармоғида чеклашлар киритиш тартибини бузганлик учун «Миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси, «Ҳудудий электр тармоқлари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Қашқадарё ҲЭТК филиали директори ва «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбарига ҳайфсан берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг